< Келишмовчилик бартараф этилди: Дўстум маршал унвонига лойиқми? » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Келишмовчилик бартараф этилди: Дўстум маршал унвонига лойиқми?

Келишмовчилик бартараф этилди: Дўстум маршал унвонига лойиқми?
Президент Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида Абдул-Рашид Дўстумга маршал унвонини бериш борасида тортишув бартараф этилгани маълум қилинди.
Келиб чиқиши ўзбек бўлган генерал, Абдул-Рашид Дўстумга маршал унвонини беришига шубҳа йўқ эди, бу ҳақда Sputnik Тожикистон’га Дўстумнинг матбуот котиби Башир Аҳмад маълум қилди.
"Бу аллақачон имзоланган шартноманинг шартидир. Ҳозир маросимни кутмоқдамиз, у Афғонистондаги президент саройида бўлади, генерал унвонни олиш учун Шибаргандан Кобулга келади", - деди Башир Аҳмад.
Шу кунларда афғон ОАВлари Ғани ва Абдуллоҳ ўртасида генерал Дўстумга маршал унвонини бериш масаласида тортишув юзага келгани ҳақида хабар қилишди.
Таъкидланишича, президент Ғани Дўстумга "Фахрий маршал" унвонини бериш тўғрисида буйруқ чиқармоқчи эди, аммо Абдуллоҳ "фахрий" сўзининг киритилишига қарши чиқди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий