< ЖССТ: асимптоматик ташувчилар коронавирусни бошқа одамларга камдан-кам ҳолларда юқтиради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

ЖССТ: асимптоматик ташувчилар коронавирусни бошқа одамларга камдан-кам ҳолларда юқтиради

ЖССТ: асимптоматик ташувчилар коронавирусни бошқа одамларга камдан-кам ҳолларда юқтиради

Ҳеч қандай аломат бермайдиган коронавирус билан оғриган беморлар бошқа одамларга «жуда камдан-кам ҳолларда» юқтиради, деди ЖССТнинг янги ва зоонотик (ҳайвонлардан одамларга юқадиган) инфекциялар бўлими раҳбари Мария Ван Керкхове.

Фото: iStock
«Асимптоматик ташувчи вирусни бошқа одамга юқтириши даргумон», - деди Ван Керкхове Женевада бўлиб ўтган БМТ брифингида.
Эпидемиологнинг тушунтиришича, бу хулоса асимптоматик инфекцияни юқтирганлар ва улар билан алоқада бўлган кишиларни кузатган турли мамлакатларнинг ҳисоботларига асосланади. «Улар асимптоматик ташувчиларни, уларнинг алоқаларини кузатмоқда ва инфекция юқиши ҳолатини аниқламаяпти. Бу жуда кам учрайдиган нарса», - дея қўшимча қилди у.
Шунинг учун, Ван Керкховенинг сўзларига кўра, ҳукуматларнинг ҳаракати аломатлари бўлган COVID-19 билан касалланган беморларни аниқлаш ва изоляция қилишга, шунингдек, улар билан алоқада бўлган одамларни кузатишга қаратилган бўлиши керак.
Гап фақатгина вирус ташувчиси бўлган давр давомида ҳеч қандай аломатлар кўрсатмаган одамлар ҳақида кетмоқда, дея аниқлик киритди ЖССТ вакили.
Унинг огоҳлантиришича, асимптоматик ҳолатларга кўпинча COVID-19’нинг енгил кечишини, шунингдек, типик бўлмаган ёки ҳали намоён бўлмаган симптомларни ҳам қўшиб қўйишади. Шу билан бирга, киши аломатлар пайдо бўлишидан 2-3 кун олдин касалликни бошқаларга юқтириши мумкин.
Иккинчи ҳолатда беморлар касалликни бошқаларга фаол тарзда юқтиради, дея қўшимча қилди Ван Керкхове. Унинг сўзларига кўра, бундай инфекция тарқатувчиларнинг улуши касалланиш ҳолатларининг деярли ярмини ташкил қилади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий