Нефть нархи март ойидан бери илк бор 43 доллардан ошди
Лондоннинг ICE биржасида Brent нефтининг нархи 1,7 фоизга ошиб, 43,02 долларга етди.
AP Photo/Richard DrewОхирги марта ушбу турдаги нефть нархи 6 март куни 43 доллардан юқори бўлган.
WTI нефти нархи ҳам 1,7 фоизга ошиб, бир баррели учун 40,22 долларни ташкил қилган.
6 июнда ОПЕК+ йиғилишида нефть қазиб олувчи давлатлар вакиллари яна бир ой давомида – июль охиригача тарихдаги энг катта кўламли нефть ҳажмини қисқартиришни қўллаб-қувватлашга рози бўлишган.
Комментарии (0)