Нью-Йоркда коронавирусдан кунлик ўлимлар сони рекорд даражада паст бўлди
Ортда қолган бир кун давомида Нью-Йоркда 35 киши коронавирус сабаб вафот этди. Бу икки ой ичида штатда коронавирус сабаб қайд этилган энг паст ўлим кўрсаткичи бўлди.
Фото: The Wall Street JournalБу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомо твиттердаги саҳифасида ёзди.
«Кеча 35 нафар нью-йоркликлар коронавирус сабаб вафот этди. Бу инқироз бошлангандан буён қайд этилган энг паст кўрсаткичдир», деб ёзди Куомо ўз микроблогида.
Worldometers маълумотига кўра, ҳозиргача Нью-Йорк штатида 396 мингдан ортиқ фуқаро коронавирус юқтирган. Улардан 30 мингдан ошиғи вафот этган. Бугунгача 2,4 миллионга яқин одамдан коронавирусга тест олинган.
Дунё бўйлаб энг кўп коронавирус аниқланган мамлакат АҚШ бўлса (1,96 миллион), энг кўп вирус аниқланган ҳудудий бўлинма айнан Нью-Йорк (396 минг) ҳисобланади.
Бутун АҚШ бўйлаб, хусусан Нью-Йоркда ҳам Жорж Флойднинг ўлими сабаб намойишлар давом этмоқда. Ҳозирча намойишлар вирус юқтирганлар сонининг ўсиш даражасига қандай таъсир қилгани ҳақида маълумот йўқ.
Комментарии (0)