Дунёдаги вазият: Бразилияда рекорд, Украинада карантин юмшатилмоқда
Жаҳон банки иқтисодчилари коронавирус пандемиясидан кейин дунёда 60 миллион киши ҳаддан ташқари қашшоқ аҳволга тушишини прогноз қилмоқда. Бразилияда пандемия даврида ўлимлар сони бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич қайд этилди, Сингапурда илк марта Zoom орқали ўлим ҳукми чиқарилди.

Жонс Ҳопкинс Университети маълумотига кўра, айни вақтда вирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5 миллионга яқинлашмоқда, шу вақтгача касалликдан 325 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасс коронавирус пандемияси оқибатлари жаҳон иқтисодиёти учун ҳалокатли бўлиши эҳтимолини маълум қилди.
«Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 60 миллион одам ўта қашшоқ аҳволга тушиши мумкин. Бу сўнгги уч йил давомида қашшоқликка қарши курашда олиб борилган курашнинг барча натижаларини йўққа чиқаради», деган у.
Жаҳон банки терминологиясида «ҳаддан ташқари қашшоқлик» деганда кунига 1,9 доллардан кам даромад кўзда тутилади.

Аммо Малпасснинг ҳисоблашича, бу ёрдам етарли бўлмайди. У тижорий банкларни пандемия даврида камбағал давлатларнинг қарзларидан кечишга шошилмаётгани учун танқид қилган.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил дунёнинг етакчи иқтисодиётларида пасайиш кузатилмоқда. Март ойидаёқ сўнгги 50 йилда илк марта Хитойда иқтисодий фаоллик қисқариши кузатилганди, Европа Иттифоқи йил якунларига кўра ўз тарихидаги энг катта ЯИМ қисқаришини прогноз қилмоқда, Америка иқтисодиёти эса ўнлаб йиллар давом этган ўсиш босқичини тўхтатди.
Бразилияда коронавирусдан кунлик ўлимлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилди - сўнгги бир кунда 1179 бемор вафот этган ҳамда коронавирус қурбонлари сони 18 мингга етган.

Бразилча «рус рулеткаси»: Жанубий Америка давлати қандай қилиб учинчи ўринга чиқиб олди?
Бразилиянинг энг йирик шаҳарларидан бири, 12 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Сан-Паулу пандемиядан энг кўп зарар кўраётган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Чоршанба куни бу ҳудудда беш кун давом этувчи дам олиш кунлари бошланди, ҳукумат ушбу таътил вирус тарқалишини секинлаштиришига умид қилмоқда.

Айни вақтда гидроксихлорохин коронавирусдан ҳимоялашига далил йўқ, лекин дорининг клиник синовлари АҚШ, Буюк Британия, Испания ва Хитойда ўтказилмоқда.
Британиялик экспертлар пандемия даврида қўлни неча марта совунлаб ювиш кераклигига аниқлик киритишди. Олимлар 2006-2009 йилларда ҳозиргига ўхшаш касаллик келтириб чиқарадиган вируслар бўйича ўтказилган тадқиқотларга асосланишган.
Маълум бўлишича, кунига 6 мартадан 10 мартагача қўлни совунлаб ювиш фойдали бўлади. 1663 киши иштирокида ўтказилган сўровномада олинган маълумотларга кўра, кунига камида 6 марта қўлни совунлаб ювганларда вирусга чалиниш эҳтимоли камрқ бўлган.
Қўлни кунига камида 10 марта ювувчиларда эса вирус юқтириш хавфи деярли бўлмайди.
Сингапур Олий суди илк марта Zoom орқали ўлим жазоси тайинлади. Ҳуқуқ ҳимоячилари буни ноинсоний қадам сифатида баҳолашмоқда.
Ўлим ҳукми малайзиялик 37 ёшли Пунитан Генасанга чиқарилган. Аввалроқ суд уни 2011 йилда 28,5 грамм миқдоридаги гиёҳванд моддалар контрабандасида айбдор деб топганди. Сингапур қонунлари бундай жиноят учун ўлим жазосини назарда тутади.

Олий суд барча иштирокчилар хавфсизлиги учун ҳукм масофадан чиқарилганини маълум қилган.
«Сингапур томонидан ўлим жазосининг қўлланилиши ўз моҳиятига кўра шафқатсиз ва ноинсонийдир, бунинг учун Zoom каби масофавий технологиялардан фойдаланиш эса яна ҳам шафқатсиз ҳисобланади», деган Human Rights Watch’нинг Осиё йўналиши директори ўринбосари Фил Робертсон.
Украина ҳукумати 22 майдан карантин чораларини бекор қилмоқда. Шу кундан шаҳарларда транспорт ҳаракатига рухсат берилади, 25 майдан йирик шаҳарларда метро фаолияти ҳам тикланади.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни мамлакат эпидемия авж олиши нуқтасидан ўтаётгани ҳақида гапирди. Ҳолбуки Эронда сўнгги уч кунда янги касалланиш ҳолатлари сони 2 мингдан кам бўлмади. Чоршанба куни Руҳоний ҳукумат аъзолари йиғилишида Эрон сўнгги уч ойда «ҳар бир йўналишда олға қадам ташлагани» ҳақида гапирди.
Эпидемия бошланганидан буён Эронда 127 мингга яқин зарарланиш ҳолати қайд этилган ва беморларнинг 7183 нафари вафот этган.
Комментарии (0)