< Москвада сўнгги суткада коронавирусдан 77 киши вафот этди. Бу Россия пойтахтида эпидемия бошидан бери бир кун ичида қайд қилинган энг кўп ўлим ҳолатидир. » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Москвада сўнгги суткада коронавирусдан 77 киши вафот этди. Бу Россия пойтахтида эпидемия бошидан бери бир кун ичида қайд қилинган энг кўп ўлим ҳолатидир.

Фото: РИА Новости
Бу борадаги аввалги антирекорд 15 май куни қайд қилиниб, вафот этганлар 74 нафарни ташкил қилганди. 16 май куни эса шаҳарда коронавирусдан 71 киши вафот этган.
Россия пойтахтида коронавирус қурбонлари умумий сони 1580 нафаргача етди
Россияда коронавирусга чалинганларни ярмидан кўпи Москвага тўғри келмоқда. Айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 281,7 мингга етган бўлса, улардан 142,8 минг нафари Москвада аниқланган. Тезкор штаб маълумотларига кўра, Москвада 113,8 минг киши коронавирусдан даволанмоқда, 27,4 мингдан кўпроқ киши соғайиб кетган. 
Шунингдек, сўнгги суткада Россия пойтахтида коронавирусга чалинган 3855 киши аниқланган. Бундан бир кун аввал Москва раҳбарияти 30 апрелдан бери шаҳарда янги касалланиш ҳолатлари энг кам бўлганини маълум қилганди: 16 май куни шаҳарда 3505 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Россия бўйича қаторасига 2 кундан бери 10 мингдан камроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилмоқда. 17 майда касалланганлар сони 9,7 мингни ташкил қилган. “Ўртача ҳисобда Россияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 7,6 марта, Москва бўйича эса 6,8 марта камроқ”, деб маълум қилган бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова.

Комментарии (0)

Оставить комментарий