< Жаҳон иқтисодиёти коронавирус сабабли 2020 йилда 8,5 трлн доллар йўқотади - БМТ » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус сабабли 2020 йилда 8,5 трлн доллар йўқотади - БМТ

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус сабабли 2020 йилда 8,5 трлн доллар йўқотади - БМТ
Жаҳон иқтисодиёти жорий йилда коронавирус пандемияси сабабли 3,2 фоизга пасаяди ёки пул ифодасида 8,5 трлн доллар йўқотади. 

Бу ҳақда БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти тайёрлаган “Жаҳон иқтисодий ҳолати ва истиқболлари” маърузасига таяниб ENCA телекомпанияси хабар берди.
“Бундай ўлчамдаги йўқотишлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг аввалги 4 йилги ўсишини йўққа чиқаради”, дейилган ҳужжатда. Саноати ривожланган давлатлар ЯИМ пасайиши 2020 йилда кўпроқни - 5 фоизгачани ташкил қилади, ривожланаётган давлатлар умумий ЯИМ эса 0,7 фоизга қисқаради.    
Коронавирус пандемияси сабабли чекловлар остига жаҳон иқтисодиётининг 90 фоизи тушган. Бу эса ишлаб чиқариш занжирлари ишидаги узилишлар, истеъмол талабининг пасайиши, ишсизлик даражаси ошишига олиб келди.
БМТ мутахассислари ҳисоб-китобига кўра, пандемия оммавий қашшоқлашувга олиб келади, бунда 34,3 млн киши ночорликка учрайди. Бу сондан 56 фоизи Африкага тўғри келади.  
“Кўплаб давлатлар ҳукуматлари ҳозирда қабул қилаётган рағбатлантирувчи чоралар ижобий омил ҳисобланади. Бу чоралар жаҳон ЯИМнинг 10 фоизигача етмоқда. Пандемиядан кейин жаҳон иқтисодиёти тикланиши суръатлари давлатларнинг иқтисодиётда иш ўринларини сақлаб қолиши ва аҳолининг энг кўп жабрланган гуруҳларини даромад билан таъминлай олишига боғлиқ бўлади”, деб айтган БМТнинг бош иқтисодчиси ва бош котибнинг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Эллиот Харрис.

Комментарии (0)

Оставить комментарий