Boeing Саудия Арабистонига мингтадан кўпроқ жанговар ракета етказиб беради
АҚШнинг Boeing корпорацияси Саудия Арабистонига мингтадан кўпроқ жанговар ракета етказиб беради. Ракеталарни етказиб беришга тузилган шартномалар қиймати 2,5 млрд доллардан ошади.

Бу ҳақда Пентагон ўз хабарида маълум қилди.
Жумладан, АҚШ компанияси Саудия Арабистонига 650 та SLAM-ER (Stand-off Land Attack Missile - Expanded Response) қанотли ракетаси ва Block II модификациясидаги 42 та Harpoon кемаларга қарши ракеталарини етказиб беради.
Шу мақсадда Boeing Ар-Риёд билан SLAM ER’ни модификация қилиш ишларини ўтказиш ва 650 та янги ракета етказиш учун 1,971 млрд долларлик шартнома имзолаган. Таъкидланишича, шартнома 2028 йил декабригача бажарилади. Маълум қилинишича, SLAM ER ракетасининг учиш узоқлиги 270 кмни ташкил қилади.
Шунингдек, Harpoon Block II ракеталарининг етказилиши Ар-Риёдга 656,98 млн долларга тушади. Бу турдаги ракеталар Саудия Арабистонидан ташқари, Бразилияга (4 дона), Таиландга (8 дона) ва Қатарга (53 дона) етказилади. Ушбу ракетанинг учиш узоқлиги 125 кмга яқинни ташкил қилади.
Комментарии (0)