< Фейсбук бир ойда коронавирус тўғрисида ёлғон маълумотлар ёзилган 50 миллионта постни аниқлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Фейсбук бир ойда коронавирус тўғрисида ёлғон маълумотлар ёзилган 50 миллионта постни аниқлади

Фейсбук бир ойда коронавирус тўғрисида ёлғон маълумотлар ёзилган 50 миллионта постни аниқлади

Ижтимоий тармоқ бундан ташқари, фойдаланувчилар жисмоний зарар кўриши мумкин бўлган юз минглаб ахборотларни ўчирганини маълум қилган.  

Фото: DPA
Фейсбук модераторлари апрель ойида коронавирус тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ёзилган 50 миллионта постни аниқлади.
Нотўғри маълумотлар жойланган барча постларга тегишли белгилар қўйиб чиқилди.  
«Биз ушбу огоҳлантириш иш беришини биламиз, чунки одамлар огоҳлантирувчи белгини кўргач, 95 фоиз ҳолатларда улар тақдим этилган контентга кирмайди», — дейилади ижтимоий тармоқ хабарида.
Ижтимоий тармоқ бундан ташқари, фойдаланувчилар жисмоний зарар кўриши мумкин бўлган юз минглаб ахборотларни ўчирганини маълум қилган.  
Шунингдек, модераторлар 1 мартдан 1 апрелгача тиббиёт ниқоблари, антисептиклар, дезинфекцияловчи салфеткалар ва коронавирус тестлари савдоси билан боғлиқ 2,5 миллионта постни ўчирган.
Март ойида ижтимоий тармоқда коронавирус борасида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга эга 40 миллионта пост аниқлангани хабар қилинганди

Комментарии (0)

Оставить комментарий