< Ҳиндистон пандемия оқибатларини енгиб ўтиш учун 265 млрд доллар ёрдам пули ажратади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистон пандемия оқибатларини енгиб ўтиш учун 265 млрд доллар ёрдам пули ажратади

Ҳиндистон пандемия оқибатларини енгиб ўтиш учун 265 млрд доллар ёрдам пули ажратади

Ҳиндистон ҳукумати коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини енгиб ўтиш учун 20 трлн рупий (265 млрд доллар) ёрдам пули ажратади.

Фото: Getty Images
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Нарендра Моди миллатга мурожаатида маълум қилган
“Бу иқтисодий ёрдам пакети куну-тун меҳнат қилувчи ишчи, фермерга мўлжалланган. Бу пакет солиқларни ҳалол тўловчи ва мамлакат ривожланишига ҳисса қўшувчи ўрта синф учун”, деб айтилган ҳукуматда.
Моди бу маблағларнинг ажратилиши билан боғлиқ тафсилотларни ошкор қилмаган.
“Бир дона вирус бутун дунёни алғов-далғов қилиб ташлади, биз бундай инқирозни аввал кўрмагандик ва у ҳақида эшитмагандик. Биз ўзимизни бу вирусдан қутқаришимиз ҳамда олға ҳаракатланишимиз лозим”, деб айтган Ҳиндистон бош вазири.
Моди, шунингдек, мамлакатда қатъий изоляция (локдаун) сиёсатининг 4-босқичи 17 майдан кейин бошланиши ва аввалги 3 босқичдан фарқ қилишини таъкидлаб ўтган, бироқ қандай ўзгаришлар жорий қилинишига аниқлик киритмаган.  
“Олимлар коронавирус биз билан узоқ вақт қолишини айтишмоқда. Локдауннинг 4-босқичи мутлақ бошқача, янги қоидалар билан бўлади. Улар ҳақида 18 май куни эълон қилинади”, деб айтган бош вазир. 
Дастлаб Моди барча штатлар ва иттифоқдош ҳудудларни 25 мартдан 14 апрелгача қатъий изоляция режимига риоя қилинишини таъминлашга чақирган. Сўнгра ҳукумат бу режимни 3 майгача, сўнгра 17 майгача узайтирган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий