< 11 млнлик Уҳанда барча аҳоли коронавирусга текширилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

11 млнлик Уҳанда барча аҳоли коронавирусга текширилади

11 млнлик Уҳанда барча аҳоли коронавирусга текширилади

Хитойнинг Уҳан шаҳрига коронавирус қайтгандан кейин 11 млнлик аҳолини коронавирусга тестдан ўтказишга қарор қилинди.

Фото: AFP/JOHANNES EISELE
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди. 
Сўнгги икки кун ичида коронавируснинг бутун дунёга тарқалиши ўчоғи бўлган Уҳанда 6 нафар янги бемор аниқланди. 
Шундан кейин маҳаллий ҳокимият шаҳарда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқинига йўл қўймасликка ваъда берди. Тестлашни полимераза занжир реакцияси ёрдамида ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу жараён 10 кун вақт олади ва коронавирус ташувчиларини аниқлашга имкон беради. Шаҳар маъмурияти шу йўл билан касалланишнинг иккинчи тўлқини олдини олмоқчи.
Шаҳарда эпидемия авж олган вақтда ҳам бутун аҳоли коронавирусга текширилган эди.
Уҳаннинг барча туманлари маъмуриятлари 12 май куни тестлашнинг батафсил режасини тақдим қилишлари лозимлиги белгилаб қўйилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий