< Сингапурда робот-ит одамлар орасидаги ижтимоий масофани назорат қилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Сингапурда робот-ит одамлар орасидаги ижтимоий масофани назорат қилади

Сингапурда робот-ит одамлар орасидаги ижтимоий масофани назорат қилади

Сингапур расмийлари шаҳардаги Бишан-Анг Мо Кио боғини патруллашда Boston Dynamics компаниясининг Spot номли робот-ити қўлланишини эълон қилишди. Робот коронавирус пандемияси шароитида одамлар орасида сақланиши керак бўлган ижтимоий масофа ортидан кузатади.

Фото: Twitter /jonerp
Робот-ит зарурат бўлса, ташриф буюрувчилардан бир-бирларидан хавфсиз масофага узоқлашишни сўрайди. Робот боғда икки ҳафталик синов доирасида қўлланади.
Қўйилган вазифаларни бажариш учун робот камералар, динамик ва бошқа зарур қурилмалар билан жиҳозланган. Расмийлар камералар одамлар юзини идентификация қилиш учун эмас, балки масофани кузатиш учунгина қўлланишини айтишган.
“Spot турли мураккабликдаги ҳудудлар бўйича ҳаракатлана олиши сабабли танланди. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, унда робот-итлар бошқа боғларни ва ҳаттоки кўчаларни патруллайди”, дейилган ҳукумат сайтида.

Комментарии (0)

Оставить комментарий