< Швейцария коронавирусга қарши халқаро кураш учун 400 млн франк ажратади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Швейцария коронавирусга қарши халқаро кураш учун 400 млн франк ажратади

Швейцария коронавирусга қарши халқаро кураш учун 400 млн франк ажратади

Қайд этилишича, Халқаро Қизил хоч қўмитаси фоизсиз кредитни етти йил давомида қайтаради.

Фото: REUTERS / Denis Balibouse
Швейцария коронавирусга қарши халқаро кураш учун 400 млн франк миқдорида фоизсиз кредит ажратади, ундан 200 миллиони Халқаро Қизил хоч қўмитасига берилади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида маълум қилинди.
"COVID-19 ривожланаётган давлатларга кучли таъсир кўрсатмоқда. Қашшоқлик, низо ва фалокатлар ҳукм сураётган мамлакатларда шундоқ ҳам беқарор вазият янада ёмонлашмоқда. Вазиятни юмшатиш учун федерал кенгаш Халқаро Қизил хоч қўмитасига 200 миллион франк миқдорида фоизсиз кредит ажратиш ҳамда ХВЖнинг мақсадли фондига 25 миллион франк миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди", - дейилади ҳукумат баёнотида.
Қайд этилишича, Халқаро Қизил хоч қўмитаси фоизсиз кредитни етти йил давомида қайтаради.
Яна 175 миллион франк халқаро ташкилотларнинг коронавирусга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ажратилади. Маблағ қайси ташкилотларга берилиши тўғрисидаги қарор федерал кенгаш томонидан май ойида қабул қилинади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий