< «Ўзбекистон почтаси» халқаро авиапочта жўнатмалари юборилишини қисман тиклади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

«Ўзбекистон почтаси» халқаро авиапочта жўнатмалари юборилишини қисман тиклади

«Ўзбекистон почтаси» халқаро авиапочта жўнатмалари юборилишини қисман тиклади

38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини қабул қилиш бошланди 



«Ўзбекистон почтаси» 2020 йил 20 апрелдан бошлаб халқаро авиапочта жўнатмалари юборилишини қисман тиклади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда
Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида 20 мартдан бошлаб «Ўзбекистон почтаси» юбориладиган почта жўнатмаларини ер усти транспорти орқали бошқа давлатларга юбораётган эди.
Билдирилишича, ҳозирда 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини қабул қилиш бошланди. 
“Жўнатмалар юк ташишни амалга оширувчи авиақатновлар орқали жорий йил 20 апрелдан 1 июнгача дунёнинг 38 давлатига Eхtrа тариф режаси асосида халқаро авиапочта жўнатмаларни етказиб берилиши йўлга қўйилди”, - дейилган маълумотда.
Бундан олдин, «Ўзбекистон почтаси» мамлакат ичида почта жўнатмалари етказиб беришни давом эттириши хабар қилинганди

Комментарии (0)

Оставить комментарий