< Испания ва Италия карантинни юмшатмоқда, ЖССТ шошилмасликка чақирмоқда. Сўнгги маълумотлар » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Испания ва Италия карантинни юмшатмоқда, ЖССТ шошилмасликка чақирмоқда. Сўнгги маълумотлар

Испания ва Италия карантинни юмшатмоқда, ЖССТ шошилмасликка чақирмоқда. Сўнгги маълумотлар

Бутун дунё бўйлаб коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1,9 миллиондан ошди, қурбонлар сони 119 минга яқинлашган. Кўплаб давлатларда карантинни юмшатиш масаласи муҳокама қилинаётган бир вақтда Европадаги коронавирус эпидемиясидан энг кўп жабрланган давлатлар босқичма-босқич чекловларни бекор қилиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти карантиндан чиқишга шошилмасликни сўрамоқда.

Фото: Getty Images
Душанба кунидан Испанияда заводлар фаолияти тикланди. Сешанба кунидан Италияда дўконлар очилади.
Аввалроқ Европанинг яна бир давлати Дания мактаблар очилиши ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича айрим чекловлар олиб ташланиши ҳақида эълон қилганди.
Германияда ҳукумат чеклов чораларини юмшатиш масаласини кўриб чиқмоқда, Францияда карантин муддати узайтирилди. Буюк Британия ҳам ҳозирча барча чекловлар ўз кучида қолишини маълум қилиб бўлган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий