< Қозоғистонда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Қозоғистонда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Қозоғистонда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди
Қозоғистонда эълон қилинган фавқулодда ҳолат 16 март куни кучга киради ва 15 апрелга қадар давом этади.
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Тегишли фармойишга мамлакат президенти Касим-Жомарт Токаев имзо чекди.
16 март кунидан бошлаб коронавирус тарқалиши хавфи сабаб:
- карантин жорий этилади;
- йирик савдо марказлари, кинотеатрлар, кўргазма ва бошқа жамоат жойлари ишлари чекланади
- оммавий тадбирлар, жумладан, спорт, оила ва хотира тадбирлари тақиқланади;
- жамоатчилик тартибини қўриқлаш кучайтирилади
- мамлакага кириш ва ундан чиқиш чекланади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги коронавируснинг тасдиқланган ҳолати 8 тага етган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий