Трамп Хитой раҳбарига оид ўз режасини маълум қилди
Унинг таъкидлашича, ушбу учрашувларнинг бирида томонлар янги савдо битими бўйича келишувга эришиши мумкин. Шунингдек, Трампнинг ишонч билдиришича, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари 1 мартгача тугатилади.
Президентнинг қайд этишича, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон бунчалик «ривожланмаган».
Хитой делегацияси фикрича, Қўшма Штатлар билан савдо музокараларининг сўнгги раундида «муҳим ўзгаришга» эришилган. Бу ҳақда Хитойнинг «Синьхуа» давлат агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, делегациядан таъкидлашларича, Америка томони билан музокаралар «очиқ, аниқ ва самарали» бўлган.
Музокаралар тафсилотлари очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШнинг Россия ва ХХР таҳдид экани ҳақидаги баёнотига жавоб берганди.
Комментарии (0)