< Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатади

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатади
Ёрдам Эроннинг коронавирусга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва вирусни енгиш учун биргаликдаги чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида жўнатилмоқда.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Ҳукумат фармойиши”да Эронга қуйидаги товарлар етказилиши айтилган
  • бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
  • ҳимоя қилувчи комбинезон;
  • махсус тиббий форма;
  • тиббий ниқоблар;
  • тиббий дока;
  • тиббий спирт;
  • гигиеник гель;
  • “Rutan” таблеткалари.
Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.
Аввалроқ, 12 февралда ва 3 мартда Ўзбекистон Хитойга иккита инсонпарварлик ёрдамини жўнатганди.
Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусдан касалланганлар сони 9 мингни, ундан вафот этганлар сони 354 нафарни ташкил қилмоқда. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий