Озарбойжонда Наврўз байрами тадбирлари бекор қилинди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан маслаҳатлашувлардан сўнг барча оммавий тадбирларни бошқа вақтга кўчиришга қарор қилинди.

Озарбойжон ҳукумати мамлакатда Наврўз байрами тадбирларини ўтказишни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат коронавирусга қарши курашиш бўйича оператив штаби маълум қилди.
Штаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан маслаҳатлашувлардан сўнг барча оммавий тадбирларни бошқа вақтга кўчиришга қарор қилди.
Озарбойжонда Наврўз байрами муносабати билан 20 мартдан 27 мартгача дам олиш кунлари эълон қилинади.
Маълумотларга кўра, Озарбойжонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 13та ҳолат қайд этилган. Дунё бўйича эса коронавирус юқтирганлар сони 115 минг нафардан ошган.
Комментарии (0)