Италиянинг 27 та турмасида маҳбуслар “коронавирусдан ўлишни истамай” исён кўтарди
Италияда коронавирус тез тарқалаётгани сабабли жорий қилинган чекловлар сабабли турмаларда норозиликлар бошланди.
Фото: Yara Nardi/ReutersТартибсизликлар 27 та ахлоқ-тузатиш муассасасида юзага келиб, маҳбуслар хавфли вирус эпидемияси сабабли амнистия талаб қилишган. Corriere della Sera нашрининг хабар беришича, тартибсизликлар Миланнинг “Сан Витторе” ва Римнинг “Ребиббия” ҳамда Салерно, Неапол, Верчелли, Алессандрия, Фожа, Павия шаҳарларидаги турмаларда қайд этилган. Баъзи турмаларда маҳбуслар норозилик сифатида маҳаллий тиббий муассасаларни қўлга олишга ҳаракат қилган.
Италия шимолидаги Модена шаҳридаги турмада маҳбуслар исён кўтариши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, Парма, Алессандрия ва Веронадаги турмаларда бир кишидан ҳалок бўлган. Шунингдек, 18 киши, жумладан 3 соқчи ва 6 санитар жароҳат олган.




Комментарии (0)