< Трамп коронавирусга қарши курашиш учун 8,3 млрд доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Трамп коронавирусга қарши курашиш учун 8,3 млрд доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади

Трамп коронавирусга қарши курашиш учун 8,3 млрд доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади

АҚШда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ икки юзта ҳолат қайд этилган, улардан 14таси ўлим билан тугаган.

Фото: REUTERS/Carlos Barria
АҚШ президенти Дональд Трамп янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши бюджетдан фавқулодда харажатлар учун 7,8 млрд доллар ажратилиши кўзда тутилган қонун лойиҳасини имзолади. 
Қонун лойиҳасида шунингдек, Medicare тиббий суғурта дастуридан 500 млн долларни эпидемиясига қарши курашиш учун сарфлашга рухсат берилган.
Шу тарзда, COVID-19 вирусига қарши курашиш учун ажратилган маблағ 8,3 млрд долларни ташкил этади.
Жон Хопкинс университетининг маълумот беришича, АҚШда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ икки юзта ҳолат қайд этилган, улардан 14таси ўлим билан тугаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий