Италияда мактаб ва университетлар вақтинчалик ёпилди
Италияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 2502та ҳолат қайд этилган, 79 киши вафот этган.
Фото: Getty ImagesИталия вазирлар кенгаши коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли мамлакат ҳудудидаги мактаб ва университетларни вақтинчалик ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.
Ушбу чора қачондан жорий этилиши хабар қилинмаган. Аввалроқ айрим нашрлар ҳукумат мактабларни пайшанба кунидан ёки 9 март душанба кунидан ёпиш имкониятини кўриб чиқаётганини ёзганди.
Хабарларда қайд этилишича, мактаб ва олий таълим муассасалари март ўрталарига қадар ёпиқ бўлади.
Италияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 2502та ҳолат қайд этилган, 79 киши вафот этган. Бу ҳақда фуқаро мудофааси хизмати раҳбари Анжело Боррелли маълум қилди.
ЖССТнинг маълумотига кўра, коронавирус Хитойдан ташқари 72 мамлакатда қайд этилган.
Комментарии (0)