< Путин ва Эрдўған 5 март куни Москвада музокара ўтказади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Путин ва Эрдўған 5 март куни Москвада музокара ўтказади

Путин ва Эрдўған 5 март куни Москвада музокара ўтказади

Аввалроқ Путин ва Эрдўған юзма-юз учрашишга келишиб олгани хабар қилинганди.

Фото: Sergei GuneevSputnik/Kremlin/Reuters
Россия президенти Владимир Путин 5 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан музокара ўтказади. Бу ҳақда Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Туркия Республикаси президенти 5 март куни Москвага ишчи ташриф билан келади. Унинг президентимиз билан музокара ўтказиши режалаштирилган", - деди Песков.
Аввалроқ Путин ва Эрдўған юзма-юз учрашишга келишиб олгани хабар қилинганди.
Суриянинг Идлиб провинциясида жиддий эскалация юзага келган: пайшанба куни кечқурунги ҳаво ҳужуми оқибатида Туркия армиясининг камида 33 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Туркия томони ҳаво зарбалари “Сурия режими” ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўлланганини маълум қилган. Суриянинг бош иттифоқчиси Россия ҳужум нишонига тушиб қолган туркиялик ҳарбийлар «террорчилар орасида бўлгани»ни маълум қилган. Туркия буни инкор этган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий