Хитой миллиардерлар борасида АҚШни ортда қолдирди
2019 йилда Хитойда 1 миллиард доллардан ортиқ пулга эга бўлганлар сони 799 нафарга етган. АҚШ ва ҳиндистонлик миллиардерлар сони бирга қўшиб ҳисобланганда ҳам бу рақамга етмайди.Ўтган йилда ўта бой хитойликлар сони 182 нафарга кўпайгани ҳолда, Америкада миллиардерлар сафига яна 59 киши қўшилган ва жами бўлиб 626 нафарга етган. Ҳиндистон эса 137 нафар миллиардери билан дунё рейтингида учинчи ўринни забт этган.
Ҳаммаси бўлиб дунёда 2816 нафар миллиардер бўлса, улар орасида энг бойи 140 миллиард долларлик бойлика эга “Amazon” ширкати асосчи Жефф Безос ҳисобланади. 2019 йилда дунё бўйича 479 нафар янги миллиардер пайдо бўлган бўлса, яна 130 одам миллиардер мақомидан жудо бўлган.
Комментарии (0)