< АҚШдаги заводда юз берган отишмада 6 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШдаги заводда юз берган отишмада 6 киши ҳалок бўлди

АҚШдаги заводда юз берган отишмада 6 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Милуоки шаҳридаги (Висконсин штати) заводда юз берган отишмада 6 киши, жумладан отишмани уюштирган жиноятчининг ўзи ҳалок бўлди.

Фото: twitter.com/CTNewsAgenc
Бу ҳақда Milwaukee Journal Sentinel нашри хабар берди.    
Таъкидланишича, отишма 26 февраль кундузи пиво ишлаб чиқарувчи Molson Coors корхонасида юз берган.
Полиция корхонага соат 14 атрофида чақирилган. Маълумотларга кўра, жиноятчи 2 та тўппонча билан қуролланган бўлган ва у компаниянинг бир кун аввал бўшатиб юборилган собиқ ходими бўлган.   
Таъкидланишича, полициячилар воқеа жойида ўз ўзига етказилган ўқотар жароҳатга эга 51 ёшли эркакни жонсиз ҳолда топишган. Шунингдек, яна 5 кишининг жасади топилган.
Висконсин вице-губернатори Мандела Барнснинг таъкидлашича, бу отишма штат ҳудудида 2004 йилдан бери юз берган илк шундай ҳодисадир.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий