Тож Маҳалдан суратлар: Трамп, Путин, Каримовлар, Мирзиёевлар ва бошқалар
Доналд Трамп Ҳиндистонга сафари чоғида дунёдаги энг гўзал масканлардан бири — Тож-Маҳал мақбарасини зиёрат қилди.

Трамп Ҳиндистонда. Стадиондаги нутқ ва савдо бўйича мураккаб музокаралар
Тож Маҳал XVII асрда Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон буйруғи билан қурилган. У ҳукмдорнинг рафиқаси, туғруқ пайтида вафот этган Мумтоз Маҳал хотирасига барпо этилган.
Унинг меъморий ечими шунчалик мураккаб ва ноёб бўлганки, минглаб қурувчилар томонидан 20 йилдан зиёд вақт давомида барпо этилган. Мақбара ва минораларнинг ҳамма жойи оқ мармар билан қопланган. Ёдгорлик ислом олами меъморчилигига хос тарздаги нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган.
Ушбу мақбара севги ва садоқат тимсоли ҳисобланади, кўпинча уни буюк севги саройи деб аташади.
Тож Маҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади. 1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Оддий сайёҳлардан ташқари, Тож Маҳал фонида чет эллик сиёсатчилар, юлдузлар ва қироллик оилалари аъзолари мунтазам равишда суратга тушишади.
Тож Маҳалга йилига 4,5 миллион киши ташриф буюради. Улар орасида баъзи фотосуратлар алоҳида ажралиб туради.
Ёлғиз малика

Малика ўшанда турмуш ўртоғи шаҳзода Чарльз билан Агра шаҳрида расмий ташриф билан бўлади. Лекин шаҳзода Чарльз иш билан банд эди ва малика Тож Маҳалга ёлғиз ўзи боради.
Маликанинг мухлислари учун ушбу фотосурат унинг никоҳда ўзини ёлғиз ҳис қилаётгани ҳақидаги сўзларининг тасдиғи эди.
Маҳаллий гидлар сайёҳларга ҳали ҳам «Диананинг ўриндиғини» кўрсатишади.
Уильям ва Кейт

Уильям ва Кейтнинг вакили ўшанда шундай деганди: «Кембриж герцоги онасининг Ҳиндистонда қанчалик ҳурматга сазовор эканлигини билади ва унинг суратлари Тож Маҳалда намойиш этилганидан ва унинг хотираси сақланиб қолганидан жуда хурсанд».
Цукербергнинг ушалган орзуси

«У мен кутганимдан ҳам гўзал. Одамлар нимани қуришга қодир эканлиги ва севги уларни бунга ундай олиши ҳайратланарли», — деган у.
Муваффақиятсиз саммит

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳам ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Кашмир мақомини муҳокама қилишганди.
Саммит дўстона баёнотлар билан бошланган, аммо ҳеч қандай натижа бермаган. Учрашув ҳануз Покистон ва Ҳиндистон ўртасида барқарор тинчликка эришиш йўлидаги бой берилган имконият сифатида баҳоланади.
1966 йил селфиси

Тараққиётда илгарилаб кетган новатор сифатида, Жорж севги мақбараси олдида селфига тушади — бу сўз ва тушунча кундалик ҳаётда пайдо бўлишидан анча олдин.
Тож Маҳалдан кейин Ҳаррисон Бомбейга (ҳозирги Мумбай), сўнг Деҳлига борган ва у ерда Ливерпуль тўртлиги қўшиқларида навоси янграган анъанавий ҳинд асбоби — ситарни сотиб олган.
Кремлдан мақбарага

Россия президентининг бу сурати унинг «нафис» жиҳатларини ҳам кўрсатган, дейишади.
Лекин 2013 йилда 30 йиллик турмушидан сўнг, Путин биринчи рафиқаси билан ажрашган.
Ҳиндистонда Россия президенти Деҳли ва Москва ўртасида стратегик ҳамкорлик декларациясини имзолаган ва шартномани тарихий қадам деб атаган.
Эйзенхауэр зирҳли машинасиз

Президент Тож Маҳалга усти очиқ «Кадиллакда»да келади, уни маҳаллий аҳоли олқишлар билан қаршилаган.
Бош вазир Жаваҳорлал Неру ўша вақтда Эйзенхауэрнинг Ҳиндистон юрагини забт этгани ҳақида гапирганди.
Ўшандан бери замон тубдан ўзгарди. Трамп ташрифи давомида Агра шаҳри бутунлай беркитилди, Америка президентини «Йиртқич» лақабли зирҳли машина олиб юрди.
Каримовлар Тож Маҳалда

Аввал Агра, кейин Деҳлига

Мақбара зиёрати чоғида Қуръон тиловат қилинган, Шавкат Мирзиёев мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирганди.
Бобурийлар мероси бўлган ушбу ёдгорлик ўзбек ва ҳинд халқларининг тарихи муштараклиги, икки мамлакат алоқалари мустаҳкам асосга эга экани ифодасидир.
Комментарии (0)