Германиянинг Ханау шаҳрида содир этилган отишма оқибатида ўн бир киши ҳалок бўлди
Қотил Германиядаги айрим халқлар йўқ қилиниши кераклигини, аммо бунинг уддасидан чиқолмаганини ёзиб қолдирган.
Фото: APГерманиянинг Ханау шаҳрида пайшанбага ўтар кечаси номаълум шахс иккита чилимхона ва букмекерлик идорасига ҳужум қилиши натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди.
Кейинроқ оитшма содир этганликда гумон қилинган шахс ўз уйида жонсиз ҳолда топилди. Унинг ёнида яна бир жасад бўлган.
Полиция у ёлғиз ўзи ҳаракат қилганини ва ўнг экстремистик кайфиятда бўлганини билдирди, деб ёзмоқда "Бильд" газетаси. Айрим маълумотларга кўра, у нима учун бундай қилгани тўғрисида мактуб ва видеоёзув қолдирган.
Эн-тэ-фау телеканалининг хабар беришича, у Германиядаги айрим халқлар йўқ қилиниши кераклигини, аммо бунинг уддасидан чиқолмаганини билдирган.
Комментарии (0)