< Японияда 19 ногироннинг қотили ўлим жазосига ҳукм қилинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Японияда 19 ногироннинг қотили ўлим жазосига ҳукм қилинди

Японияда 19 ногироннинг қотили ўлим жазосига ҳукм қилинди
2016 йилда Сагамихара шаҳридаги ақлий қобилиятлари чекланган одамлар учун мўлжалланган муассасадаги ногиронларга ҳужум қилган Сатоси Уэмацу ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Бундай қарорни Йокогама шаҳри суди чиқарди.
Январдаги суд жараёнида 30 ёшли айбланувчининг адвокатлари унинг онг-шуурсиз деб топилишини талаб қилишган. Таъкидланишича, Уэмацу илк суд жараёнида бирдан тўполон кўтариб, оғзига ниманидир солишга ҳаракат қилган. Бироқ суд нозирлари уни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишган. Айбланувчи судда қилган ишини тан олиб, ўз ҳаракатлари учун узр сўраган.   
Сагамихарадаги муассасага ҳужум 2016 йил июлда содир этилган. Ўша вақтда муассасада 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган 150 киши бўлган. Пичоқ билан амалга оширилган ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 20дан кўпроқ киши жароҳат олган. Уэмацу бу муассасада 3 йилча ишлаб, воқеадан бир неча ой олдин бўшаб кетган.
Айбланувчи ўз ҳаракатларини ақли заиф беморларни одам ўрнида кўрмаслиги ва уларни азоб-уқубатлардан халос этмоқчи бўлгани билан тушунтирган. Аввалроқ Уэмацу гиёҳванд моддалар қабул қилгани ҳам маълум қилинган. 
Японияда ўлим жазоси дорга осиш йўли билан ижро этилади. Маҳбус ўлим жазосига маҳкум қилинганини йиллар давомида кутиши мумкин, бироқ ундан ижро этиладиган кун эрталабгина хабар топади.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий