< Россияда 11 нафар ўзбекистонликнинг ўлимида айбланаётган Хитой фуқароси шикоят аризаси билан чиқди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россияда 11 нафар ўзбекистонликнинг ўлимида айбланаётган Хитой фуқароси шикоят аризаси билан чиқди

Россияда 11 нафар ўзбекистонликнинг ўлимида айбланаётган Хитой фуқароси шикоят аризаси билан чиқди

Томскнинг Киров туман судига Хитой фуқароси Сунь Аньнининг ҳибсга олиниши юзасидан шикоят аризаси келиб тушди. Аньни Асино туманида юз берган ёнғин оқибатида 12 нафар ишчиси ҳалок бўлган «Грин Вуд» МЧЖ директори саналади.

Фото: Россия ФВВ
«Интерфакс» хабарига кўра, шикоят аризаси айбланувчининг адвокатлари томонидан берилган.
«Айбланувчининг адвокатларидан суднинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят аризаси келиб тушди», - деди суд матбуот хизмати ходими.
21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск области Асино туманидаги бир қаватли ёғоч уйда ёнғин рўй бериб, уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетганди. 
Дастлабки хабарларда ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилганди. Кейинроқ ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 11 кишига етгани хабар қилинди.
Бинони хитойлик инвесторга тегишли бўлган «Грин Вуд» МЧЖ ижарага олган.
Сунь Аньни
Одамларнинг ўлими туфайли Россия Тергов қўмитасининг Тергов бошқармаси РФ Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатди (эҳтиётсизлик сабабли икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлими).
«Грин вуд» компанияси 2011 йилда Томск области Асино шаҳрида рўйхатга олинган. Сунь Аньни исмли шахс 2019 йилдан буён унинг директори ҳисобланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий