< Россия коронавирусга чалинган хорижликларни депортация қилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия коронавирусга чалинган хорижликларни депортация қилади

Россия коронавирусга чалинган хорижликларни депортация қилади

Россияда янги турдаги коронавирусга чалинган хорижликлар депортация қилиниши мумкин.

Фото : ТАСС
Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин ўринбосарлари билан ўтган тезкор йиғилишда маълум қилди. Мишустин ҳукуматнинг 31 январда имзолаган қарорига кўра, 2019-nCoV коронавируси одамларга хавф солувчи касалликлар қаторига киритилган.
Бош вазирнинг таъкидлашича, у томонидан вируснинг Россияда тарқалишига қарши кураш бўйича миллий режа тасдиқланган.
“Бу режа хорижий фуқароларда коронавирус аниқланса уларни депортация қилишга ва махсус чекловлар, жумладан карантин ёки изоляция киритишга имкон беради”, деб айтган Мишустин.
Унинг таъкидлашича, вазият назорат остида қолмоқда ва Россияда янги вирусга қарши курашиш учун барча зарур дори-дармон ва воситалар етарлича миқдорда бор. 
“Хитой фуқароларининг чегарамиз орқали ҳаракатланиши чекланди. Хавфли вирус аниқланган беморлар алоҳидаланган, шифокорлар уларга барча зарур ёрдамни кўрсатмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Мишустин.
Охирги маълумотларга кўра, ҳозирда Хитойда вирус қурбонлари сони 425 нафарга етди, у билан касалланганлар сони эса 20438 нафарни ташкил қилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий