Хабарда айтилишига кўра, парвозлар 4 ва 5 феврал кунлари амалга оширилади:
- Пекин — Тошкент (2 та рейс) – паст нархларда
- Ухан – Тошкент (1та рейс) – бепул
Рейслар Хитойда коронавирус инфекциясининг авж олиши муносабати билан амалга оширилиб, ҳар бир самолётда тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳаси мутахассислари, замонавий диагностика асбоблари, шахсий ҳимоя воситалари ва зарур тиббий препаратлар билан жиҳозланган. Шунингдек, Ўзбекистон ССВ билан биргаликда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
“Рейс йўловчилари етиб келгач, вақтинча яшаш марказига юборилади. Шу муносабат билан сиздан Тошкент шаҳридаги аэропортда йўловчилар билан учрашмаслигингизни сўраймиз” дейилади авиакомпания хабарида.Келиш вақти эса кейинроқ эълон қилинади.
Йўловчиларнинг вақтинчалик турар жой марказида бўлишига оид савол билан Ўзбекистон ССВ Санитария–Эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офиси телефон рақами (+998 (71) 276-49-66)га мурожаат қилиш сўралган.
Комментарии (0)