< Ухандан парвоз қилган Германия самолётига Москвага қўнишга рухсат берилмади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ухандан парвоз қилган Германия самолётига Москвага қўнишга рухсат берилмади

Ухандан парвоз қилган Германия самолётига Москвага қўнишга рухсат берилмади

Хитойнинг Ухань шаҳридан Германия фуқароларини олиб келаётган самолётга Москвада қўнишга рухсат берилмаганидан сўнг Хельсинкига қўнишга мажбур бўлди.



Бу ҳақда Helsingin Sanomat газетаси хабар берди.
Германия Ухандан ўз фуқароларини олиб чиқиб кетишни бошлаган бўлиб, эпидемия исканжасида қолган шаҳарга махсус самолёт жўнатилганди. Маълум қилинишича, самолёт парвоз режасига кўра Кёльндан Уханга етиб борган самолёт эвакуация қилинаётган фуқароларни олиб, қайтишда Москвага техник қўнишни амалга ошириши ва бу ерда экипаж аъзолари алмашиши керак бўлган.
"Москвага озгина масофа қолганида Россия самолёт қўнишига рухсат бермади, у йўналишини Хельсинки-Вантаага ўзгартиришга мажбур бўлди", - деб ёзади газета.
РИА Новостининг ўз манбасига таяниб хабар қилишича, Россия ўз фуқароларини Ухандан эвакуация қилаётган хорижий давлатлар самолётларига РФ ҳудудида техник қўнишни амалга оширишига рухсат бермаётганини хабар қилди.  
"Росавиация ўз фуқароларини Ухандан олиб келаётган хорижий компанияларга РФ ҳудудида техник қўнишни амалга оширишига рухсат бермаяпти", - деган у.

Комментарии (0)

Оставить комментарий