< Афғонистонда йўловчи самолёт қулаб тушди. Унинг бортида 100дан ортиқ одам бўлгани айтилмоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Афғонистонда йўловчи самолёт қулаб тушди. Унинг бортида 100дан ортиқ одам бўлгани айтилмоқда

Афғонистонда йўловчи самолёт қулаб тушди. Унинг бортида 100дан ортиқ одам бўлгани айтилмоқда

Афғонистон шарқидаги Ғазна вилоятида йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда 1TV телеканали вилоят губернаторлигига асосланиб хабар тарқатди.

GETTY IMAGES
The Mirror нашри маълумотига кўра, Кобулдан Ҳиротга парвоз қилаётган самолёт бортида жами 83 киши бўлган.
Tolo News нашри самолёт «Толибон» ҳаракати назорат қиладиган ҳудудда қулаб тушганини маълум қилган.
Ariana News нашри манбаларига кўра эса, самолётдаги йўловчилар сони кўпроқ бўлган - 110 киши.

Дастлабки хабарларда самолёт Афғонистоннинг Ariana Afghan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлгани айтилди. Аммо кейинроқ авиакомпания директори бу хабарларни инкор этган.
Кейинроқ губернаторликдаги манбалар самолёт хорижий компанияга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилишди, воқеа жойида топилган учувчи танаси қолдиқларига кўра, у хорижлик бўлган. Шунингдек, самолёт тўлиқ ёниб кетгани айтилмоқда.
РИА Новости агентлиги ўз манбасига асосланган ҳолда самолёт ҳарбийларники бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган. Ҳозирча бу маълумот тасдиқланмаган.
Ғазна губернаторлиги расмийси Ориф Нурийнинг аниқлик киритишича, ҳодиса Деҳяк тумани ҳудудида рўй берган. Ҳукумат томонидан йўлланган қутқарувчилар ҳозирча аҳоли турар жойларидан узоқда жойлашган бу ҳудудга етиб бора олишмаган.

Хабарларга кўра, самолёт қулаган ҳудудга биринчи бўлиб «Толибон» ҳаракати вакиллари етиб келишган ва оловни ўчиришга ҳаракат қилишган.
Ижтимоий тармоқда ҳодиса жойида олинган видео пайдо бўлди.

Ariana Afghan Airlines авиакомпанияси паркида Airbus A310-304 ва Boeing 737-400 самолётлари бор. Ғазнада ҳалокатга учраган самолёт қайси русумда бўлгани ҳозирча маълум эмас. 


Комментарии (0)

Оставить комментарий