< Генерал Сулаймоний учун қасос олинди - Эрон » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Генерал Сулаймоний учун қасос олинди - Эрон

Генерал Сулаймоний учун қасос олинди - Эрон
Эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани учун АҚШдан қасос олинди, Теҳрон АҚШ томонидан бошқа тажовуз бўлмаса, янги ҳарбий ҳаракатларни амалга оширмайди. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Равончий маълум қилди.   
“Барча ҳаракатларимиз Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига мутаносиб бўлди. Улар якунланди”, деб айтган Эрон вакили. У АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқдаги ҳарбий базалар ракета зарбаларига учрагандан кейин берган баёнотига шундай изоҳ берган.  
Дипломатнинг таъкидлашича, Эрон БМТнинг мудофаа ҳуқуқи ҳақидаги 51-моддасига асосан ҳаракат қилган.   
“Агар АҚШ Эронга нисбатан ҳарбий ҳаракатлар амалга оширмаса, биз ҳам шундай йўл тутамиз”, деб таъкидлаб ўтган Тахт-Равончий.
8 январга ўтар кечаси Эрондан АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқдаги иккита базага ракеталар билан зарба берилган. Эронда ушбу зарбалар генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун қасос олиниши бўлгани айтилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий