< Руҳоний Яқин Шарқда АҚШнинг "оёқларини кесиб ташлаш" билан таҳдид қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Руҳоний Яқин Шарқда АҚШнинг "оёқларини кесиб ташлаш" билан таҳдид қилди

Руҳоний Яқин Шарқда АҚШнинг "оёқларини кесиб ташлаш" билан таҳдид қилди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг америкаликлар томонидан ўлдирилишини инсон қўлини йўқотиши билан тенглаштирди ва бу ҳаракат жавобсиз қолмаслигига ваъда берди.
"Сиз генерал Сулаймоний билан боғлиқ ҳолатда қўлимизни кесдингиз. Биз эса минтақамизда оёқларингизни кесиб ташлаймиз", - дея Руҳоний сўзларидан иқтибос келтирмоқда Эрон ОАВ.
Аввалроқ Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Хоминаий америкаликлар минтақани тезроқ тарк этишлари зарурлигини таъкидлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний 3 январь куни Бағдоддаги аэропортда америкалик ҳарбийларнинг авиазарбаси оқибатида ўлдирилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий