Эронда генерал Сулаймонийнинг дафн маросими вақтида 35 киши ҳалок бўлди
Эронда генерал Қосим Сулаймонийни дафн этиш маросими вақтида юзага келган тиқилинчлар оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди ва 48 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениесига асосланиб Associated Press хабар берган.
Бугун марҳум генералнинг она шаҳри Кирмонда уни дафн этиш маросими ўтказилмоқда, маросимга ўн минглаб кишилар ташриф буюрган.
«Афсуски, Кирмондаги дафн маросими иштирокчилари тиқилинч ҳосил қилиши оқибатида одамлар ҳалок бўлишди, жабрланганлар тиббий марказларга олиб борилди», - деган шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати раҳбари.
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)нинг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони бўлган генерал Қосим Сулаймоний 3 январь куни Ироқнинг Бағдод шаҳрида америкалик ҳарбийлар берган авиазарба натижасида ҳалок бўлганди. Ўтган кунлар мобайнида унинг жасади Аҳваз, Қум ва Теҳрон шаҳарлари бўйлаб айлантирилди ва бугун Эрон жануби-шарқида жойлашган Кирмон шаҳрига келтирилди.

Комментарии (0)