Афғонистон шимолида толиблар 40 нафар оқсоқолни ўғирлаб кетишди
"Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти Файзобод уездида 40 нафар оқсоқолни ўғрилба кетишди, деб хабар берди Pajhwok.Агентликнинг хабарига кўра, оқсоқоллар маҳаллий мудофаа отряди командирларидан бирининг жаноза маросимига келган бўлган.
Файзобод уезди бошлиғи Алаф Шоҳ Аттай қариялар қабилалар оқсоқоллари бўлганини ва куч тузилмаларига ҳеч қандай алоқалари бўлмаганини маълум қилди.
Агентликнинг қайд этишича, маҳаллий ҳокимият ўғирлаб кетилган қарияларни озод қилиш чорасини кўрмоқда.
Комментарии (0)