Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда қирғиз паспортини сотяпти - Қирғизистон вице-спикери
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик мигрантлар Қирғизистон паспортлари бўйича бутунбошли бизнесни йўлга қўйган. Бу ҳақда Қирғизистон Жогорку Кенеши спикери ўринбосари Аида Қосималиева 4 декабрь куни Бишкекда бўлиб ўтган парламент йиғилишида айтиб ўтди.«Яқинда биз Санкт-Петербургга депутатлар билан ташриф буюриб, у ерда ватандошлар билан учрашдик. У ерда қирғиз паспортлари бутунбошли бизнесга айлангани маълум бўлди. Ўзбекистонлик мигрантлар Қирғизистон паспортларини реклама қилишяпти ва сотишяпти. Буни статистика орқали текширишингиз мумкин. Одамлар полицияга тушиб қолгач, ушбу паспортлар аниқланмоқда», - деди у.
Қосималиеванинг сўзларига кўра, Жалолобод вилоятининг Сузоқ вилоятида берилган кўплаб паспортлар аниқланмоқда. «ПИНларни текширишда натижа тўғри чиқиб келяпти, яъни улар сохта паспорт эмас. Паспортлар ноқонуний равишда берилмаслиги учун қандай тўсиқларни қўймоқдасиз? Паспортларимиз борасида жуда кўп можаролар келиб чиқяпти», - деди Қосималиева Қирғизистон Давлат рўйхатга олиш хизмати раиси Алмаз Мамбетовга мурожаат қилиб.
Комментарии (0)