Шимолий Кореяда янги шаҳар пайдо бўлди. Ҳукумат уни цивилизация тимсоли деб атади
Шимолий Кореяда янги Самжиён шаҳрининг очилиш маросими ўтказилди. Ҳукумат бу шаҳарни замонавий цивилизация тимсоли деб атамоқда.

«Баланд овоздаги «Ура!» ҳайқириғи жўрлигида Самчжиён маркази осмонини безатган салютлар отилди ва шарлар учирилди», — деб ёзади Кореянинг Марказий телеграф агентлиги.
Бинолар қурилишида меҳнат қилган қурувчи ҳарбийлар дивизияси маросим қатнашчилари қаршисидан саф тортиб ўтишди.

NK News порталида маълум қилинишича, маҳаллий ОАВда Ким Чен Ин шаҳар қурилишида фаол иштирок этгани, қурувчилар ва дизайнерларга кўрсатмалар бериб боргани ва об-ҳаводан қатъий назар қурилишга мунтазам равишда ташриф буюриб тургани таъкидлаб ўтилган.
Корея марказий телеграф агентлиги (ЦТАК) маълумотига кўра, шаҳарда 4 минг оила яшаши мумкин, юзлаб гектар майдонда 380та мавзе, тоғ-чанғи трассаси, стадион ва бошқа турли объектлар жойлашган.
Аммо бундай намунавий шаҳар қурилишида мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани ҳақида маълумотлар бор.
Давлат нашрлари кўтарган шов-шувларга асосланилса, ушбу шаҳар аҳолисининг асосий қисми қашшоқликда яшайдиган Шимолий Корея учун хос бўлмаган шаҳар бўлади.

«Бу ерда мамлакатнинг бошқа жойида учрамайдиган чиройли, тоза фасадлар, жимжимадор қилиб безак берилган бинолар мавжуд. Турист бу ерда Пхеньян ёки бошқа шаҳарлардаги хунук манзаралар билан тўқнашмайди», - деган у Би-би-сига.
Самжиён - катта шаҳар эмас, диаметри атиги 2-3 км, уни пиёда кезиб чиқиш мумкин.

Самжиён нолдан бошлаб қурилмаган, аввал унинг ўрнида бошқа шаҳарча бўлган. Айрим бинолар қайтадан қурилди, айримлари бутунлай бузиб ташланди ва уларнинг ўрнига янгилари барпо этилди.
Бундан аввалроқ давлат нашрлари бу ерда 450дан ортиқ янги бинолар, жумладан, саноат объектлари ва кўнгилочар томошалар учун бинолар фойдаланишга топширилиши ҳақида маълум қилганди. Бу ерга бошқа жойдан одамлар кўчиб келиш-келмаслиги ҳақида маълумотлар йўқ. Шунингдек, бу ерда аввал қанча аҳоли истиқомат қилгани ҳам маълум эмас.

Звирконинг айтишича, санкциялар туфайли қурилиш материаллари ва бошқа ресурслар етишмовчилигига қарамай ҳукумат қурилиш ишларини давом эттирган.

«Биз маҳаллий аҳоли мажбурлаб ишлатилгани далилларини учратдик. Бу ҳатто маҳаллий нашрларда очиқ айтилган, аммо хабарларда одамлар кўнгилли бўлиб ишлагани мадҳ этилган», дейди у.
Айтиш керакки, Шимолий Корея аҳолиси бундай лойиҳаларда мажбуран ишлатилиши ёки «миллий лойиҳалар» учун харажатларни чўнтагидан тўлаши янгилик эмас.
«Таомилга кўра, одамлар барчасига бўйсунади, айримлар пул эвазига мажбурий сафарбарликдан қутулиб қолиши мумкин», дейди Звирко.
Лойиҳанинг аҳамияти нимада?
Шимолий Корея ҳукумати бу шаҳарни бошқа шаҳарлар аҳолиси учун намуна сифатида тақдим этган.
Қурилишлар учун ушбу жой танланганининг сабаби у Шимолий Кореяда муқаддас саналадиган Пэктусан тоғи этагида жойлашган.
Афсоналар ва расмий биографияга кўра, ушбу тоғдаги партизанларнинг махфий қароргоҳида Ким Чен Иннинг отаси, мамлакатнинг собиқ етакчиси Ким Чен Ир туғилган. Ким Чен Ирнинг ҳайкали янги шаҳардаги марказий жойлардан бирида ўрнатилган.
Советлар ва хитойлар архив маълумотларига кўра эса Ким Чен Ир 1941 йилда Хабаровск ўлкасидаги Вятское қишлоғида туғилган ва унинг болалиги шу ерда ўтган.
Комментарии (0)