НАТО иштирокчилари Туркиянинг альянсга аъзолик мавзусини муҳокама қилади
НАТОга аъзо давлатлар Туркиянинг альянсга аъзолик масаласини муҳокама қилади, деди АҚШ президенти Дональд Трамп."Менга Туркия ёқади, унинг президенти билан яхши танишман. У НАТОнинг яхши аъзоси ёки шундай бўлади... Аъзолик мавзуси альянс иштирокчилари томонидан муҳокама қилинади", - деди Трамп НАТОнинг Лондондаги саммити доирасидаги матбуот анжуманида.
"Биз ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича операция вақтида ўзаро ҳамкорлик борасида яхши тажрибага эга бўлдик. Туркия билан муносабатларимиз яхши. Туркия – яхши шерик", - деди Трамп.
Аввалроқ Шимолий Македония НАТОга қабул қилинганини маълум бўлганди.
Комментарии (0)