< Reuters: Туркия НАТОнинг «Россия таҳдиди»дан ҳимоя бўйича режасини қўллаб-қувватлашни рад этди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Reuters: Туркия НАТОнинг «Россия таҳдиди»дан ҳимоя бўйича режасини қўллаб-қувватлашни рад этди

Reuters: Туркия НАТОнинг «Россия таҳдиди»дан ҳимоя бўйича режасини қўллаб-қувватлашни рад этди

Туркия ҳукумати Шимолий Атлантика альянси Курдистон ишчилар партияси аъзоларига қарши операцияларда Анқарани сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватламагунига қадар НАТОнинг Болтиқбўйи давлатлари ва Польшани "Россия таҳдиди"дан ҳимоя қилиш бўйича режасини қўллаб-қувватлашни рад этмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.

Туркия ва НАТО байроқлари
Уларнинг сўзларига кўра, Анқара ўзининг ташкилотдаги вакилига Россия томонидан ҳужум юз берганида НАТОнинг Польша, Литва, Латвия ва Эстонияга ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олиши тўғрисидаги режани имзоламасликни ҳамда турли учрашув ва йиғилишларда альянс аъзоларига Курдистон ишчилар партиясини террорчи ташкилот деб расман тан олиниши борасида босим ўтказишни тайинлаган.
Болтиқбўйи давлатлари ва Польшани Россиядан ҳимоя қилиш бўйича режа 2014 йилда тузилган. Альянснинг 3-4 декабрь кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган саммитида мазкур режа қабул қилинганини эълон қилиш режалаштирилганди.
Туркиянинг НАТОдаги делегацияси ҳамда Туркия мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари бу хабарга ҳозирча изоҳ бермаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий