< Туркия Евроиттифоқ таҳдидига қарамасдан Кипр соҳилларида бурғилаш ишларини бошлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Туркия Евроиттифоқ таҳдидига қарамасдан Кипр соҳилларида бурғилаш ишларини бошлади

Туркия Евроиттифоқ таҳдидига қарамасдан Кипр соҳилларида бурғилаш ишларини бошлади
Туркиянинг "Фотиҳ" бурғулаш кемаси ЕИнинг санкциялар таҳдидига қарамасдан Кипр соҳиллари яқинидаги углеводород конларида геология-разведка ишларига киришди. Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Ўқтой маълум қилди.
"Фотиҳ" кемаси Туркия шельфидаги разведка ва бурғилаш ишларини якунлади ва Кипрдаги Карпас ярим ороли жанубида янги миссияга киришди", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Anadolu агентлиги.
У ЕИ санкциялари Анқаранинг Ўрта ер денгизининг шарқий қисмидаги конларда разведка ишлари олиб бориш режасига таъсир кўрсатмаслигини айтди.
Аввалроқ Кипр ҳукумати Туркиянинг алоҳида иқтисодий ҳудуд ва Кипр республикаси шельфида бурғилаш ишларини олиб бориш режасини қоралаганди. 
Душанба куни ЕИ кенгаши Туркиянинг Шарқий Ўрта ер денгизида бурғилаш ишларини олиб боришига жавобан чеклов чоралари киритилишини маъқуллади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий