Туркия Сурияда ҳарбий база қуришни бошлади
Туркия Суриянинг шимолида, Рас ал-Айн шаҳри яқинида ҳарбий база қуришни бошлади. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди. “Туркия кучлари Рас ал-Айндан жанубда жойлашган Ал-Ҳавас қишлоғида ҳарбий база қуришни бошламоқда”, дейилган хабарда.
База Туркия билан чегарада, “Тинчлик булоғи” ҳарбий амалиёти ўтказилган ҳудудда қурилмоқда. Айни вақтда Туркия ҳарбий амалиётини тўхтатган.
Комментарии (0)