Тўқаев Хитой нефть ва газ корпорациясидан қозоғистонлик ишчилар ойлигини оширишни талаб қилди
- CNPC нефть қазиб олишда ҳам, углеводородларни қайта ишлаш ва ташиш соҳасида ҳам иштирок этмоқда. Сизнинг корпорация томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар Қозоғистон иқтисодиётида жуда муҳим роль ўйнайди, - дея қайд этди Қосим-Жомарт Тўқаев.

Ўз навбатида, CNPC директорлар кенгаши раиси Ван Илинь қўллаб-қувватлов учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда компанияга юклатилган вазифаларни яхши тушунишини билдирди.
Комментарии (0)