Польшада мусулмонларга қарши теракт уюштиришга тайёрланганликда гумонланганлар қўлга олинди
Тинтув давомида кўп миқдорда портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дорилар, саккизта идишда заҳарли кимёвий модда ва портловчи моддалар тайёрлаш бўйича йўриқномалар топилган.Польша ички хавфсизлик агентлиги (ABW) ходимлари портловчи моддалардан фойдаланиб теракт уюштиришга тайёрланганликда гумон қилинган икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда агентлик хабар берди.
ABW матбуот хизматининг ёзишича, қўлга олинганлар "Польшада яшовчи ислом динига эътиқод қилувчи шахсларга қурол ва портловчи моддалар билан ҳужум уюштиришга тайёрланишган".
Тўпланган далилларга кўра, гумонланувчилар "Норвегияда Андерс Брейвик ва Янги Зеландияда Брентон Таррант содир этган террорчилик ҳаракатларидан намуна олишган".
Тинтув давомида кўп миқдорда портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дорилар топилди, деб қайд этади ABW. Шунингдек, саккизта идишда заҳарли кимёвий модда ва портловчи моддалар тайёрлаш бўйича йўриқномалар топилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 мартда Янги Зеландиядаги иккита масжидда 28 ёшли Брентон Таррант отишма содир этган, натижада 51 киши ҳалок бўлган ва 50га яқин киши жароҳатланганди.
2011 йил 22 июлда Брейвик Норвегия пойтахти Осло шаҳрида саккиз кишини ва шаҳар яқинидаги ёшлар лагерида 69 кишини отиб ўлдирган.
Комментарии (0)