< Трамп Суриядаги нефть конларини қўриқлаш учун АҚШ ҳарбий миссияси кенгайтирилишини маъқуллади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Трамп Суриядаги нефть конларини қўриқлаш учун АҚШ ҳарбий миссияси кенгайтирилишини маъқуллади

Трамп Суриядаги нефть конларини қўриқлаш учун АҚШ ҳарбий миссияси кенгайтирилишини маъқуллади
Янги режага кўра, қўшинлар курд жангарилари назорати остидаги янада каттароқ ҳудудни қўриқлайди.  
АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия шарқидаги нефть конлари хавфсизлигини таъминлаш учун АҚШ ҳарбий миссияси кенгайтирилишини маъқуллади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Associated Press хабар берди.
Янги режага кўра, қўшинлар курд жангарилари назорати остидаги янада каттароқ ҳудудни қўриқлайди.  
"Трампнинг буйруғи Суриядаги америкалик ҳарбийларнинг аксарият қисми уйга қайтиши тўғрисида бир неча бор берган ваъдасини йўққа чиқаради", - дея таъкидламоқда ОАВ.
Қайд этилишича, АҚШ президентининг янги фармойиши америкалик ҳарбийлар нефть конларига таҳдид солган Сурия, Россия ёки бошқа кучларга зарба бериши мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида "мураккаб юридик саволларни" келтириб чиқаради.

Комментарии (0)

Оставить комментарий