МДҲ чегара хизматлари гуруҳи 2020 йилда ҳарбий машғулот ўтказади
Барча тузилмаларнинг куч ва воситалари жалб этилган бундай машғулот биринчи марта бўлиб ўтади.МДҲ давлатлари чегара хизматлари гуруҳи 2020 йилда Россия ҳудудида қўшин ва техникани жалб этган ҳолда илк ўқув машғулотини ўтказади. Бу ҳақда давлатлар чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг координацион хизмат раиси генерал-полковник Александр Манилов Тошкентда очилган ШХТ минтақавий анксилтеррор тузилмасининг еттинчи илмий-амалий анжуманида маълум қилди.
"2020 йилда РФ ҳудудида иштирокчи давлатларнинг барча чегара хизматлари, тегишли тузилмалари иштирокида қўшинларни жалб этган ҳолда йирик штаб-қўмондонлик машғулоти ўтказилиши режалаштирилган. Барча тузилмаларнинг куч ва воситалари жалб этилган бундай машғулот биринчи марта бўлиб ўтади", - деди Манилов.
Маниловнинг қўшимча қилишича, айни пайтга қадар Қозоғистон ҳудудида қатор штаб-қўмондонлик машғулотлари ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни 20 кишидан иборат бўлган қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди. Куч тузилмаларининг амалиёти натижасида қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинди, беш нафари қўлга олинди. Отишма оқибатида чегара қўшинлари аскари ва бир милиционер ҳалок бўлган.
Комментарии (0)