< АҚШ Суриянинг нефтга бой ҳудудида ҳарбий базалар қуришни бошлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Суриянинг нефтга бой ҳудудида ҳарбий базалар қуришни бошлади

АҚШ Суриянинг нефтга бой ҳудудида ҳарбий базалар қуришни бошлади
Anadolu ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Суриянинг Даур-аз-Зор вилоятидаги Сур аҳоли пункти томон қурилиш техникаси, оғир қурол ҳамда 200-300 аскар йўл олган. Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, америкалик ҳарбийлар базани шакллантиришга тайёрланишмоқда.
26 октябрда Ироқдан Суриянинг нефтга бой ҳудудларига 170 транспорт воситасида америкалик ҳарбийлар қайтган. Кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда Вашингтонни чегараларни назорат қилиш эмас, нефть қизиқтиришини очиқчасига айтган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий