< Сальвадор Венесуэланинг барча дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Сальвадор Венесуэланинг барча дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборади

Сальвадор Венесуэланинг барча дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборади
Қайд этилишича, "Сальвадор ҳукумати Мадуро режимининг дипломатик корпуси мамлакатни тарк этиши учун 48 соат муҳлат беради".
Сальвадор Венесуэланинг барча дипломатлари мамлакатни тарк этиши учун 48 соат муҳлат беради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Агентликнинг билдиришича, Сальвадор ҳукумати Николас Мадурони Венесуэланинг қонуний президенти деб ҳисобламайди ва мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони мамлакат раҳбари деб ҳисоблайди.
Қайд этилишича, "Сальвадор ҳукумати Мадуро режимининг дипломатик корпуси мамлакатни тарк этиши учун 48 соат муҳлат беради".
Венесуэладаги вазият шу йилнинг 23 январида мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти деб эълон қилганидан сўнг кескинлашди. Уни АҚШ ва бошқа қатор давлатлар мамлакат раҳбари деб тан олди.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Николас Мадуро буни давлат тўнтариши деб атади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий