< АҚШ давлат қарзи янги рекорд ўрнатди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ давлат қарзи янги рекорд ўрнатди

АҚШ давлат қарзи янги рекорд ўрнатди
АҚШ давлат қарзи 23 триллион доллардан ошиб, навбатдаги рекордни ўрнатди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабар берди. 
Бу суммадан 17 трлн доллари фуқаролар ва молия институтлари ҳиссасига тўғри келиб, қолган 6 трлн доллар федерал ҳукуматнинг турли муассасалари ўртасидаги қарзларни акс эттиради.
Дональд Трамп президент лавозимига киришганда давлат қарзи 20 трлн доллардан камроқ бўлган, бироқ федерал бюджет тақчиллиги сабабли жадал суръатлар билан оша бошлаган.
Жорий йилда АҚШ давлат бюджети тақчиллиги 3 трлн долларга яқинни ташкил қилган. Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, яқин йилларда АҚШ давлат қарзи 30 трлн долларга етади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий